Саида Мирзиёева BlackRock раҳбарияти билан Тошкентда молия марказини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва минтақани ривожлантириш истиқболларини ҳамда йирик инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда BlackRock раҳбарияти билан учрашди.

Шунингдек, учрашувда компания президенти Роберт Капито, вице-раис Томас Донилон, «Global Infrastructure Partners» раиси ва бош ижрочи директори Адебаё Огунлеси, Молиявий ва стратегик инвесторлар гуруҳи глобал раҳбари ҳамда компаниянинг Яқин Шарқ минтақаси бўйича раҳбари Чарлз Хатами бўлди.

Мулоқот давомида 2027-йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Таъкидланишича, «BlackRock» ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақамизнинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда, — деди Мирзиёева.

Ўзбекистон