Олтинкўлдаги маҳаллада ёғоч таянчлар ўрнига темир-бетон электр устунлари ўрнатилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманининг «Қўштепа» маҳалласида ёғоч таянчлар ўрнига темир-бетон электр устунлари ўрнатилди.
https://reallygoodwriter.com/uncategorized/hvhtu0x0r53

Бу ҳақда «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб бориляпти. Хусусан, Олтинкўл туманидаги «Қўштепа» МФЙ Истиқбол кўчасида эскирган ёғоч таянчлари темир-бетон устунларга алмаштирилган.
https://www.eccellasmiles.com/99zjr7j

Фото: «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати

Шунингдек, Асака туманидаги «Чек» МФЙ Тўрамчек кўчасида жойлашган 501-сонли, Андижон тумани «Дамариқ» МФЙ ҳудудида жойлашган 978-сонли трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган.

Фото: «Андижон ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати

Аввалроқ Булунғурда яроқсиз симёғочлар ўрнига 208 та темир-бетон устунлари ўрнатилгани, Тошлоқдаги маҳаллаларнинг бирига 2 километрлик электр кабели тортилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар