Тошлоқдаги маҳаллаларнинг бирига 2 километрлик электр кабели тортилди

Фарғона вилояти Тошлоқ туман ҳокими «Янгийўл» маҳалласидаги аҳоли яшаш ҳудудларида фуқаролар учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида олиб борилган амалий ишларни ўрганди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фoто: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Тошлоқ тумани ҳокими Aбдуқаҳҳор Жўрабоев аҳоли яшаш ҳудудларида фуқаролар учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида олиб борилаётган амалий ишларни ўрганди. Туман ҳокими «Янгийўл» маҳалласидаги Нурли ҳаёт кўчасида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди. Кўчанинг 2200 метр қисмига янги турдаги СИП кабеллари, 62 та таянч устун ҳамда 160 кВа трансформатор ўрнатилди. Ҳозирда хонадонларни янги тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда.

Фoто: Тошлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aбдуқаҳҳор Жўрабоев туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига ишни тез ва сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берди.

Aввалроқ «Қўқон» ЭИЗ дирекцияси ҳудудда ишлаб чиқарилаётган кислород концентраторлари Хитойдан олиб келинмаганини маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар