Иштихонда 13 та трансформатор пункти, 17,5 км электр тармоғи ҳамда 300 дона темир-бетон устуни ўрнатилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 2020 йилда жами 13 дона трансформатор пункти, 17,5 километр электр тармоғи ҳамда 300 дона темир-бетон устуни ўрнатилди. Бу ҳақда «Самарқанд ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, «Бешбола», «Зарбанд», «Чағатой», «Гулобод», «Борлос», «Одил», «Қият», «Кўтарма», «Минглар», «Каттақанлли», «Бахрин», «Зарбулоқ», «Чақар», «Қайирма», «Сафахўжа», «Ғ.Ғулом», «Шайхислом» маҳалларидаги трансформатор пункти ва электр тармоғи тўлиқ мукаммал таъмирланиб, ҳозирги кунда аҳолига хизмат қилмоқда.

Бундан ташқари, «Боғбон», «Намуна», «Қ.Қаршиев», «Дўстлик», «Кўктепа», «Муротобод», «Сўғот», «Хумо», «Янгикент», «Юғонтепа», «Иштихон» МФЙларида СИП кабеллари ҳамда трансформатор пунктлари ўрнатиш ишлари 2020 йил охирига қадар режалаштирилган.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида 17 соатлик узилиш бўлгани, энергетика вазири Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар