Андижонда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда

«Андижон ҲЭТК» АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан вилоятнинг барча ҳудудларида электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Андижон ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Андижон ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Пахтаобод туманидаги «Қайр» МФЙга 1,5 км узунликдаги 10/0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоқлари, 30 дона янги темир-бетон таянч ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу борадаги ишлар изчил олиб борилмоқда. Бундан ташқари юклама билан ишлаётган 207-сонли трансформатор пунктига қўшимча қувватга эга, яъни 100 киловатли трансформатор ўрнатилди.

Фото: «Андижон ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Андижон шаҳар электр таъминоти корхонаси энергетиклари томонидан эса «Наврўз» МФЙ ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи 0,4 киловатли паст кучланишли, 240-сонли трансформатор нимстанциясидан чиқувчи 0,4 киловатли электр узатиш ҳаво тармоғида авария ҳолатига келиб қолган таянчларни монтаж-демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «Андижон ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Шу маънода, Андижон «Эски шаҳар» электр таъминоти корхонаси устачилик бўлими ишчи-ходимлари томонидан «Мустақиллик» МФЙ ҳудудида жойлашган Н/С 4 Ф.Хосил ТП-21А янги замонавий СИП кабель тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Фото: «Андижон ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

Шунингдек, «Жалабек» МФЙ ҳудудида янги трансформаторни ишга тушириш учун 6 киловатли ҳаво тармоқлари қурилиб, 5 дона 11 метрлик темир-бетон таянч ўрнатилди.

Бундан ташқари, Ал-Бухорий номидаги МФЙ ҳудудида жойлашган 400-сонли трансформатордан чиқувчи 0,4 киловатли ҳаво тармоғида реконструкция ишлари олиб борилиб, 17 дона темир-бетон таянч ўрнатилди ҳамда  900 метр узунликда СИП кабеллари тортилди.

Аввалроқ Олтинкўл тумани ҳокими электрдаги узилишлар муаммосини ҳал қилиш учун мутасаддиларга 10 кун вақт бергани хабар қилиган эди.

Янгиликлар