Олтинкўл тумани ҳокими электрдаги узилишлар муаммосини ҳал қилиш учун мутасаддиларга 10 кун вақт берди (фото)

Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаётган масалаларни бирма-бир ўрганди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туман аҳолисини сифатли, арзон озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 25 августдан бошлаб савдо ярмаркалари йўлга қўйилди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Туман ҳокими Назир Ўринбоев ИИБ бошлиғи Б.Нурматов Мустақиллик байрами муносабати билан ташкил этилган ушбу ярмаркаларда аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда савдо қилаётгани билан танишди.

Таъкидланишича, бир неча кун аввал «Далварзин» маҳалласидаги намунавий уйларда яшаётган аҳолидан мурожаат тушган. Унда мактаб, мактабгача таълим муассасаси, электр линияларидаги узилишлар, йўл таъмири билан боғлиқ муаммолар қайд этилган.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аҳоли мурожаатига кўра, йил якунига қадар кўчага сув тармоғи тортилиб, бу муаммо ҳал қилинадиган бўлди. Электр тармоқларидаги узилишларни янги трансформатор ўрнатиб, ҳал этиш режалаштирилди. Туман ҳокими бу муаммони тезроқ бартараф этиш учун мутасаддиларга 10 кун муддат белгилади.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, қайд этилишича, «Янги Чек» маҳалласида истиқомат қилаётганлар ўз ҳудудида тиббиёт маскани йўқлигидан, муолажа олиш учун олис йўл босиб, боришларига тўғри келган. Туман ҳокимининг аралашуви билан муаммо ўз ечимини топган.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли томонидан «Кўмакай» маҳалласидаги кексалар учун маҳаллада нуронийлар дам олиш маскани барпо этиш таклифи билдирилган.

Ҳокимлик хабарига кўра, масала шу ернинг ўзида ҳал этилиб, маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёнидаги бўш бино замонавий қиёфага келтирилиб, улар ихтиёрига топшириладиган бўлди.

Аввалроқ Андижон ҳокими ўринбосари Олтинкўл туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказгани, Олтинкўлда Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида туманда амалга ошириладиган ишлар тақсимлаб олингани, шунингдек, Олтинкўлда 605 кишини иш билан таъминлайдиган, қиймати 79,5 милллиард сўм бўлган корхона қурилиши хабар берилган эди.

Янгиликлар