Андижонда 605 кишини иш билан таъминлайдиган, қиймати 79,5 млрд сўм бўлган корхона қурилади

Андижонда 605 кишини иш билан таъминлайдиган, қиймати 79,5 миллиард сўм бўлган корхона қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Адижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, 23 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Олтинкўл туманида бўлиб, тумандаги «Таъминот ишонч гавҳари» МЧЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилган, умумий қиймати 79 миллиард 560 миллион сўм бўлган бизнес лойиҳа билан танишган.

Фото: Адижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, мазкур лойиҳа асосида йилига 500 минг тонна ун, 3 минг тонна маҳсулот жойланиш имкониятига эга бўлган музлатгич, 500 мингта эркаклар кийими ва 10 минг дона қоп ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона ташкил этилади. Корхона ўз фаолиятини бошлаши натижасида 605 нафар ишсиз фуқаролар муайян иш ўрни билан таъминланади.

Аввалроқ Наманганда 18 триллион сўмлик янги лойиҳалар амалга татбиқ этилиши, Андижон ҳокими Балиқчидаги қиймати 20 миллион доллар бўлган корхона билан танишгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар