Aндижон ҳокими Балиқчидаги қиймати 20 млн доллар бўлган корхона билан танишди (фото)
Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов Балиқчи туманидаги 20 миллион доллар хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилган корхона билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 август куни вилоят ҳокими ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Scorton textile» корхонасидаги чет элдан келтирилган замонавий дастгоҳлар ва уларнинг монтаж ишлари билан танишган.
Қайд этилишича, мазкур корхона Мустақиллик байрами арафасида ишга туширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, корхонада 400 та янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалро Aндижон ҳокими вилоятдаги кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик Шуҳрат Aбдураҳмонов Хўжаободда 15 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога уй-жой бериш тадбирида иштирок этгани маълум қилинди.