Андижон ҳокими вилоятдаги кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар билан танишди (видео)
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кириш имтиҳонлари ўтказиладиган билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вилоятдаги «Баркамол авлод» спорт майдонида абитуриентлар тест топшириши учун 2000 та ўрин тайёрланган. Хабарда айтилишича, имтиҳонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилиши учун барча шарт-шароитлар кўрилмоқда.
Вилоятда тест синовлари 2 та сменада ўтказилиб, 11 кунда якунига етказиш режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида 2 та фандан тест топшириш учун 3 соат вақт ажратилиши хабар қилинган эди.