Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида 2 та фан учун 3 соат вақт ажратилади, аввалроқ ДТМ раҳбари тест синови вақти 2 соатга қисқаришини айтганди

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сонли баёни тасдиқланди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, давлат комиссиясининг 2-сонли баёнига мувофиқ:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Бунда ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами 180 дақиқа).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ раҳбари 2020/2021 ўқув йили кириш имтиҳонларида тест синови вақти 2 соат қилиб қисқартирилганини маълум қилган ва ушбу қарорга изоҳ берган эди.

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши ва очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинди.

Янгиликлар