Андижон ҳокими ўринбосари Олтинкўл туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказди (фото)

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Олтинкўл тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари 22 август, шанба куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, учрашув давомида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит маблағлари ажратиш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини тортишга кўмак бериш сингари қатор чоралар кўрилаётгани ҳақида сўз борган.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, Олтинкўл туманидаги «Узункўча» кичик саноат зонаси вилоятда янги ташкил этилган саноат майдончаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ердаги 1,5 гектар ҳудудда 19 нафар тадбиркор фаолият кўрсатиши белгиланган.

Аввалроқ Асака тумани ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказгани, Фарғонадаги «Лойиҳалар фабрикаси»да 104 миллиард сўмлик 30 та лойиҳавий таклиф ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар