Олтинкўлда Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида туманда амалга ошириладиган ишлар тақсимлаб олинди

Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев 21 август куни Ўзбекистон  Мустақиллигининг 29 йиллик байрам арафасида туманда амалга ошириладиган ишларни тақсимлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, йиғилишда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари билан туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлаш, туманда Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллик байрам арафасида маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорларга кенг имконият яратиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, ҳар бир йўналишда «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилган.

Фото: Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бунга қўшимча, Президент фармонини таъминлаш ва топшириқларни ўз муддатида амалга ошириш, туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини назоратга олиш бўйича масъулларга кўрсатма берилган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокими мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиб, халқ мурожаати билан ишлаш қониқарсиз эканини айтгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар