Иштихондаги барча маҳаллаларга электр тармоқлари тортилиб, янги бетон устунлар ўрнатилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманининг тоғ ёнбағрида жойлашган «Бешбола» маҳалласида 50-йилларда ўрнатилган симёғоч ва электр кабеллари алмаштирилди. Бу ҳақда «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати

Жамият мутахассислари маҳалла бўйлаб 0,4 кВли паст кучланишли ҳаво тармоғига 50 дона темир-бетон устунлар ва юқори кучланишли ҳаво тармоғига 450 метр симлар тортилди.

Хабарда айтилишича, жамият томонидан «2017—2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, Иштихон туманида 13 дона трансформатор пункти, 17,5 километр электр тармоғи ҳамда 300 донадан ортиқ темир бетон устунлари ўрнатилди.
Шунингдек, туманнинг «Зарбанд», «Чиғатой», «Гулобод», «Борлос», «Минглар», «Баҳрин», «Зарбулоқ», «Чақар», «Қайирма», «Сафохўжа», «Шайхислом» каби ўндан зиёд маҳаллаларга 6,4 километр тармоқлар тортилиб, 180 донадан ортиқ темир бетон устунлари ўрнатилди. Шунингдек, 8 дона турли қувватли трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, туманнинг барча маҳаллаларида автоматлаштирилган АСКУЭ тизимига уланган замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда «Электрҳисоб» автоматлаштирилган тизими сервер дастурида техник танаффус эълон қилингани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар