Наманганда ўтган саккиз ойда салкам 3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Наманган вилоятида ўтган саккиз ойда 2 миллиард 761,6 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур кўрсаткич бўйича ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 11,7 фоизга ортган. Шунингдек, маълум қилинишича, қурилиш ишлари таркибида:
- кичик корхона ва микрофирмалар томонидан — 1 миллиард 681,7 миллион сўм;
- норасмий секторлар томонидан — 773,5 миллиард сўм;
- йирик қурилиш корхоналари томонидан бажарилган ишлар 306,4 миллиард сўмни ташкил қилган.
Қайд этилишича, ҳудудлар кесимда бажарилган қурилиш ишларида энг катта улуш:
- Наманган шаҳар — 791,0 миллиард сўм;
- Косонсой — 294,6 миллиард сўм;
- Уйчи — 285,7 миллиард сўм туманларида кузатилган.
Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 cентябрь ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 2199 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 342 тага ошган.
Аввалроқ Андижонда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида ЯҲМнинг ижобий ўсиш суръатлари кузатилгани, Наманганда 8 ой давомида экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотларининг умумий қиймати маълум бўлгани ҳақида хабар қилинганди.