Наманганда 8 ой давомида экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотларининг умумий қиймати маълум бўлди

Наманган вилоятида ўтган 8 ой давомида тўқимачилик маҳсулотининг экспорт ҳажми 142 732,4 минг АҚШ долларига етди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 2020 йил 1 cентябрь ҳолатига кўра, Наманган вилоятида тўқимачилик маҳсулотининг экспорт ҳажми 142 732,4 минг АҚШ долларига етган. Ушбу кўрсаткич мумий экспортнинг 54,4 фоизини ташкил этган ва 2019 йилга нисбатан 2,7 фоизга ўсган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари орасида пахта иплари ва тайёр трикотаж кийимлари асосий улушни эгаллаган. Йил бошидан 220 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Aввалроқ Наманганда кам ҳосил берадиган боғлар ўрнида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар