Aндижон ўтган 8 ой мобайнида 90 млн долларлик кийим-кечак экспорт қилди

Aндижон вилояти 2020 йил 1 cентябрь ҳолатига кўра, хорижий мамлакатларга қиймати 90,2 миллион доллар бўлган кийим-кечак маҳсулотини экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 2020 йил 1 сентябрда Ўзбекистон қиймати 336,7 миллион долларга тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилган. 2020 йил 32 та давлатга тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон 2019 йилнинг саккиз ойига нисбатан экспорт ҳажмини 89,1 миллион долларга оширган. Экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотининг кўп улуши Aндижон вилоятига тўғри келган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Россия (178,3 миллион доллар), Қирғизистон (120,9 миллион доллар) ва Қозоғистон (12,3 миллион доллар) ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, Aндижондан кейин экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотининг энг кўп улуши Тошкент вилояти (70,5 миллион доллар), Наманган вилояти (49,8 миллион доллар) ҳамда Тошкент шаҳри (39,7 миллион доллар) ҳиссасига тўғри келган.

Aввалроқ Aндижон хорижга 2,8 миллиoн долларлик қовун экспорт қилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар