Учқўрғон тумани ҳокими «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди

Наманган вилояти Учқўрғон туман ҳокими Ваҳобов Азимжон Абдумуталович Президент фармони билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Учқўрғон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Учқўрғон туман ҳокими Ваҳобов Азимжон Абдумуталович «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани, Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаат йўллагани, байрами муносабати билан қатор жадидлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар