Видео: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйинида футболчи ва мухлислар ҳакамни калтаклади

Фарғонада футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасининг сўнгги тури якунидаги ўйинда бош ҳакам Шавкат Насибуллаев футболчи ва мухлислар томонидан калтакланди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, Про-лиганинг 28-тури доирасида Фарғона вилоятининг икки жамоаси — «Турон» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасида ўтган баҳс якунида (1:0) мухлислар майдонга чиқиб кетиб, оммавий тартибсизлик рўй берган. Учрашув давомида ҳакамни ўйинни нохолис бошқарганликда айблаган футболчилардан бири уни югур-югур билан тепиб юборган. Мухлислар эса футболчига қўшилиш учун унинг ортидан югурган.

Олинган тасвирга кўра, ҳакам одамлардан қочишга уринган, одамлар эса унинг ортидан югурган. Стадиондаги Ички ишлар органлари ходимлари вазиятни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Ходимлар ҳакамнинг ортидан қувиб, уни калтакламоқчи бўлган одамларни ушлаган ва уларни майдон ташқарисига олиб чиқиб кетган. Маълумотларга кўра, қанот ҳакамларидан бирининг боши ёрилгани айтилмоқда.