Чилонзорда «Mercedes-Benz»га катта миқдордаги телефонлар яширилганлиги аниқланди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Mercedes-Benz» автомобилига қарийб 516 млн сўмлик катта миқдордаги телефонларни яширган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилди.

Фото: Xabar.uz

Айтилишича, Тошкент ва Фарғона вилоят божхона бошқармалари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир доирасида фуқаро Т.И. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада, автомашинага фуқаро М.А. томонидан ортилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 515,8 миллион сўмлик 9 хил турдаги жами 589 дона уяли алока воситаси ва 4 дона Mi Smart Band 5 электрон қўл соатлари борлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар