Тошкентда туман кадастр бошлиғи $25 минг пора билан ушланди

ДХХ Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғини пора олаётганда қўлга олди.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар