Ўзбекистонда 2 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

2 март куни Ўзбекистонда илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Фото: Tez News

Хабарга кўра, 2 март кундуз куни Ўзбекистонда илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ иссиқ бўлади.

Қайд этилишича, Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ бўлади.

Маълум бўлишича, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқликни ташкил этади.