Бош прокуратура Зангиотадаги хусусий клиникада прокуратура ходими вафот этгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Лор Мед сервис” хусусий клиникасида нотўғри жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги сабабли прокуратура ходими вафот этиб, шифокор ҳибсга олингани ҳақида хабар чиқарилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 30 июль куни соат 14:55 ларда 29 ёшли Сухроб Турдиев Зангиота туманидаги хусусий клиникада бурун деформацияси ташхиси бўйича ўтказилган жарроҳлик амалиёти давомида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, марҳум С.Турдиев ҳақиқатда 2018 йил ноябрь ойига қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келган. Тошкент вилояти прокурорининг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган. Шифокор ҳибсга олинганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ёлғон.

Аввалроқ Олий суд Фарғона туманлараро судининг ҳукмидан норози бўлган фуқарога изоҳ берганди. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Aмур вилоятига жўнатилган фуқаролар юзасидан баёнoт берди.

Янгиликлар