Фарғонда яна 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Фарғона вилоятида 1 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус қайд этилганлар сони 1 кишига ошиб, 326 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар жами тузалганлар сони 319 кишига етган ҳамда 1 нафар бемор вафот этган Ҳозирда 5 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 42 236 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 39 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалган. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада яна 1 кишида COVID-19 инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар