Наманганда сентябрь ҳолатига кўра 29 мингдан зиёд корхона ва ташкилот фаолият кўрсатаётгани маълум қилинди

Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, 30 141 тани ташкил этиб, улардан 29 248 таси ёки 97,1 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси маълумотларига таяниб, вилоят ҳокимлиги ахбборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълумот учун, 1 сентябрь ҳолатига вилоят бўйича 4 311 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 фоизга ўсган.

Инфографика: Наманган вилояти статистика бошқармаси

Шунингдек, ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Наманган шаҳри (10 006 та) ҳисобланади. Чуст (2 410 та), Наманган (2 105 та), Уйчи (1 916 та) ва Тўрақўрғон (1 822 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Мингбулоқ (1 325 та), Норин (1 366 та) ҳамда Янгиқўрғон (1 483 та) туманлари корхоналар сони эса камлигини кузатиш мумкин.

Аввалроқ Наманганда саноат ишлаб чиқариш ҳажми қанчага ошгани ва Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция кўрсаткичи 1,4 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар