Наманганда саноат ишлаб чиқариш хажми қанчага ошгани маълум қилинди

Наманган вилоятида саноат ишлаб чиқариш хажми ўсиш суръати 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ортди, деб хабар берди вилоят Статистика бошқармаси.

Фото: «Tez News»

Бошқарманинг хабар беришича, 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, вилоятнинг санаот ишлаб чиқариш ҳажми 6440,6 миллиард сўмни ташкил этган. Саноат ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ортган.

Маълумотларга кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркибида энг юқори улушга:

  • тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (жами ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмини 23,4 фоизни);
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (20,3 фоиз);
  • кийим ишлаб чиқариш (14,8 фоиз) ни ташкил этган.

Шунингдек, энг кам улуш:

  • компютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш (жами ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмини 0,1 фоиз);
  • кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш (0,1 фоиз);
  • ёғоч ва пўкак буюмлар (мебелдан ташқари), похол ва тўқиш учун материаллардан буюмлар ишлаб чиқариш (0,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Аввалроқ Самарқандда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг камайиши ва Андижонда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ЯҲМнинг ижобий ўсиш суръатлари қайд этилганди.

Янгиликлар