Самарқандда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг камайиши қайд этилди
Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг I ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)нинг 3,9 фоизга камайиши кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 255,3 триллион сўмни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 0,2 фоизга ўсган.
Шунингдек, ЯИМ ўсиш суръатига ҳудудларнинг таъсири бўйича ҳозирги вақтда:
- Aндижон (+ 5,0 фоиз);
- Навоий (+ 4,3 фоиз);
- Наманган (+ 3,1 фоиз) вилоятларида нисбатан юқори ижобий ўсиш суръатлари қайд этилган.
Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)нинг камайиши:
- Самарқанд (- 3,9 фоиз);
- Сирдарё (- 3,1 фоиз);
- Қашқадарё (- 2,1 фоиз);
- Тошкент шаҳрида (- 0,5 фоиз) кузатилган.
Аввалроқ Наманганда январь—июнь ойларидаги хизматлар ҳажми қарийб 4 миллиард сўмни ташкил этгани ҳамда Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилингани ҳақда хабар қилингaнди.