Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция кўрсаткичи 1,4 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда сентябрда инфляция кўрсаткичи 1,4 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, йиллик ҳисобда ўсиш суръати ўртача 11,7 фоизни, 2020 йилнинг бошидан 6,3 фоизни ташкил қилган. 2019 йилнинг сентябрида инфляция 1,3 фоиз бўлган.

Инфляциянинг ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қимматлашиши (2,2 фоиз) асосий омил бўлган. Сентябрь ойида гўшт, ёғ-мой, нон маҳсулотлари, тухум нархларининг кўтарилиши, шунингдек, мева ва сабзавотлар нархларининг мавсумий ўзгариши инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатган.

Аввалроқ Ўзбекистонга қайси хорижий давлатлардан инвестициялар киритилгани ва деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар