Ўзбекистонга январь—август ойларида қанча электромобиль олиб келингани маълум қилинди

Ўзбекистонга 2020 йилнинг 8 ойида хориждан 73 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Аниқланишича, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 53 тага кўп.

Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йил Хитойдан 50 та, Кореядан 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Грузия каби давлатлардан 11 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 1,7 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Аввалроқ Ўзбекистон 2020 йилда 12 та давлатдан 52,5 тонна атир маҳсулотини импорт қилгани, Андижон ўтган 8 ой мобайнида 90 миллион долларлик кийим-кечак экспорт қилгани, Ўзбекистон ўтган 8 ойда 5,8 миллиард долларлик олтин сотгани хабар қилинган эди.