Ўзбекистон ўтган 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин сотди

Ўзбекистон ўтган 8 ойда қиймати 5,8 миллиард долларга тенг бўлган олтин сотди. Бу ҳақда Давлат статистик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда 1,8 миллиард долларга кўп. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 фоизини ташкил этади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга оширади.

Бундан ташқари, ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 миллиард долларга камайган.

Шунингдек, ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 миллиард доллар, импорт ҳамжи эса 12,9 миллиард долларга тенг бўлган.

Аввалроқ Бухоро ва Навоий вилоятларида 3 та олтин кони топилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар