Ўзбекистондаги энг кўп автомобиллар қайси ҳудудларга тўғри келиши маълум қилинди

Ўзбекистондаги энг кўп автомобиллар қайси ҳудудларга тўғри келиши маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита берган маълумотларга кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра республика ҳудудларида энг кўп автомобиллар Тошкент шаҳри (417 646 та), Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та) вилоятларига тўғри келади. Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 2 580 133 тани ташкил этган. Шунингдек, мазкур автотранспорт воситаларидан:

  • енгил автомобиллар — 2 410 421 та;
  • юк автомобиллари — 150 294 та;
  • автобуслар — 5 072 та;
  • микроавтобуслар — 10 590 та;
  • махсус транспортлар — 3 756 тани ташкил қилган.

Аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон янги автотранспорт йўналишларини очиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар