Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган хорижий автомобиль моделлари билан танишди

Бектемир тумани фаоллари билан учрашувдан сўнг Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши лойиҳалаштирилган махсус автомобилларни кўздан кечирди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил январда Германияга расмий ташрифи чоғида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Volkswagen» концерни ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Унга мувофиқ, Жиззах автомобиль заводида 3 хил модификациядаги Volkswagen Caddy минивенини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда тажриба тариқасида Volkswagen, Škoda ва Isuzu линиясида махсус машиналар намуналари тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев бундай янги йўналиш импорт ўрнини тўлдириш ва экспортни кенгайтиришда муҳим эканини таъкидлаб, керакли кўрсатмалар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу машиналар шу йилнинг тўртинчи чорагида Жиззах автомобиль заводида йиғила бошлайди. 2022 йилдан ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Бектемир туманига ташриф буюриб, у ердаги саноат корхоналари фаолияти билан танишди ва «Бинокор» корхонасини бориб кўрди. Шунингдек, Президент Бектемирдаги лойиҳа қиймати 3 миллион доллар бўлган қўшма корхона фаолияти билан танишди. Бектемирдаги тўқимачилик корхонасини бориб кўрди.

Бектемирда қиймати 2 миллион доллар бўлган марказда замонавий автотранспорт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.

Янгиликлар