Президент Бектемирдаги лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган қўшма корхона фаолияти билан танишди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев 21 август куни Бектемир туманига ташриф буюриб, бу ерда бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишаётгани ҳақда хабар берилганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари тумандаги «Prof-Milk» қўшма корхонаси фаолияти билан танишган. Маълум қилинишича, ушбу корхона август ойида ишга туширилган.

Лойиҳа қиймати 3 миллион доллар бўлган ушбу мажмуа Швейцариянинг «Tanotrade» компанияси ва «Toshelektroapparat» хусусий корхонаси ҳамкорлигида замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда 50 киши иш билан таъминланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ерда 1,5 минг тонна маҳсулот, пишлоқнинг 10 га яқин тури ишлаб чиқарилади. 2020 йилда эса эритилган пишлоқ бу қаторни тўлдириши режалаштирилган.

Таъкидланишича, Президент ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирган. Корхонани барқарор хом ашё билан таъминлаш, маҳсулотлар турини кўпайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Бинокор» корхонасини бориб кўргани ҳақда хабар берилганди. Маълумотларга кўра, давлат раҳбарининг туманга аввалги ташрифи чоғида бу корхона фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилган эди. Умумий қиймати 50 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи 2018 йилда ишга туширилган.

Янгиликлар