Ўзбекистон бўйича ўтган саккиз ойда энг кўп туғилиш сони Самарқандда қайд этилди

Ўзбекистонда август 83 минг 925 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 585 та) кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Қўмитанинг маълумотларига кўра, 2020 йилнинг саккиз ойида республика бўйича 525 минг 280 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 минг 912 тага кўп.

Шунингдек, маълум қилинишича, ўтган саккиз ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилиш сони бўйича Самарқанд — 63 минг 573 та, Фарғона — 58 минг 774 та, Қашқадарё — 55 минг 774 та ва 50 минг 601 та билан Aндижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, 1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида аҳоли сони 3,9 миллион кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 миллион киши) сонига тенг дегани.

Аввалроқ Ўзбекистон 2020 йилда 12 та давлатдан 52,5 тонна атир маҳсулотини импорт қилгани, Андижон ўтган 8 ой мобайнида 90 миллион долларлик кийим-кечак экспорт қилгани, Ўзбекистон ўтган 8 ойда 5,8 миллиард долларлик олтин сотгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар