Ўзбекистонга қайси хорижий давлатлардан инвестициялар киритилгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 22 сентябрь, сешанба куни Ўзбекистонга қайси хорижий давлатлардан инвестициялар киритилганини маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар таркибида хорижий инвесторлар улуши қуйидагича:

  • Хитой — 26,2 фоиз
  • Россия — 10,6 фоиз
  • Туркия — 5,2 фоиз
  • Германия — 3,3 фоиз
  • Швейцария — 2,9 фоиз.

Шунингдек, Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2019 йилда 195,9 триллион сўмни ташкил этган. Ўсиш суръати 138,1 фоизга тенг. Жами асосий капиталга инвестициялар таркибида хорижий инвестиция ва кредитларнинг улуши 2019 йилда 43,6 фоиздан иборат.

Бундан ташқари, 2019 йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга инвестициялар улуши қуйидагича:

  • Қайта ишлаш санлати — 26,0 фоиз;
  • Турар-жой қурилиши — 10,4 фоиз;
  • Тоғ-кон саноати — 10,2 фоиз;
  • Ташиш ва сақлаш — 7,2 фоиз;
  • Улгуржи ва чакана савдо — 3,8 фоиз;
  • Таълим — 2,8 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда август ойида истеъмол нархлари даражаси ярим фоизга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.