Самарқандда ўтган 8 ойда умумий қиймати 700 млн доллардан ортиқ товар ва хизматлар импорт қилинди
Самарқанд вилоятида 2020 йил январь—август ойларида умумий қиймати 707,8 миллион АҚШ доллари бўлган товар ва хизматлар импорт қилинди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил январь—август ойларида импорт ҳажми 707,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 78,5 фоизни ташкил этган.
Импорт қилинган маҳсулотлар орасида энг катта улуш, 35,9 фоизни машина ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этган. Асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари 18,9 фоизни ҳамда кимёвий воситалар 32,4 фоизни ташкил қилган.
Таъкидланишича, 2020 йил январь—август ойларида Самарқанд вилояти 74 давлат билан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширган. Импортда вилоятнинг асосий ҳамкорлари Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Япония, Словения ва Германия давлатлари бўлган. Уларнинг жами импортдаги улуши 70,1 фоизни ташкил қилган.
Аввалроқ Самарқандда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг камайиши қайд этилгани, Наманганда январь—июнь ойларидаги хизматлар ҳажми қарийб 4 миллиард сўмни ташкил этгани ҳамда Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилингани ҳақида хабар қилингaнди.