Ўзбекистон Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратади

Фаластин халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Маълум қилонишича, 1 ноябрь куни «Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентликка гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Янгиликлар