Тошкентда фуқарони $7 мингга Кореяга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар