Тошкентда иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 6 ноябрдан ижтимоий объектлар ва кўп квартирали уйларга иссиқлик таъминотини босқичма-босқич етказиб бериш бошланишини эълон қилди.

Қайд этилишича, фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Пойтахт ҳокимиги иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар юз берса ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётганлиги гувоҳи бўлганлардан 1055  ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишни сўради.

Янгиликлар