Украина Радасидаги мухолифат Зеленскийга импичмент эълон қилиш ташаббуси билан чиқди

Украина Олий Радасидаги «Оппозиционная платформа – за жизнь» (ОПЗЖ) фракцияси «112 Украина», ЗИК ва NewsOne телеканалларига нисбатан жорий этилган санкциялар муносабати билан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг импичменти эълон қилиниши ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда TACC ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: TACC

«Биз партиянинг фавқулодда қурултойини ўтказамиз ва Зеленскийга импичмент эълон қиламиз», – деди Вадим Рабинович.

Таъкидланишича, Зеленский учта телеканалга ва уларнинг эгаси, «Оппозиционной платформы – За жизнь» Олий Раданинг депутати Тарас Козакка қарши санкцияларни жорий қилган. Чекловларга лицензияларни бекор қилиш ёки тўхтатиб туриш ва телевидение орқали трансляция хизматларини кўрсатишни тўхтатиш киради. Телеканалларнинг активларини ёпиш, мамлакат ташқарисида капитални олиб чиқишни тақиқлаш, иқтисодий ва молиявий мажбуриятларни бажаришни тўхтатиш, қимматли қоғозлар билан операцияларни тўлиқ ёки қисман тақиқлаш, рухсатнома ва лицензиялар бериш мавжуд. Хорижий инвестициялар ва чет элда маблағларни жойлаштириш учун Украина Миллий банки  телеканалларнинг эфирга узатилиши тўхтатилган.

Шу билан бирга, Козакка нисбатан беш йил давомида унинг мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, савдо операцияларини ўтказиш, транспорт ёки транзит ресурсларини Украина ҳудуди орқали олиб бориш, шунингдек, Украинадан ташқарида капитални олиб чиқиш ҳуқуқи чекланган.