Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида газ қисман узилади, деб хабар бермоқда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати.

Бугун (8 май) мутахассислар тегишли таъмирлаш ишларини олиб боришади. Шу муносабат билан соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидагилар газсиз қолади:

— Мирзо Улуғбек тумани: Сайрам маҳалласи (730 та хусусий уй, 23 та кўп қаватли уйдаги 1656 та хонадон, 21 та улгуржи истеъмолчи);

— Яшнобод тумани: «Катта ҳовуз», «Янги шаҳар», «Оқлон», «Обиназар», «Самарқанд дарвоза» маҳаллалари (970 та хусусий уй, саккизта кўп қаватли уй, саккизта улгуржи истеъмолчи).

 

 

Янгиликлар