Украинадаги Ўзбекистон фуқаролари учун 5–6 август кунлари чартер қатнови амалга оширилади

«AllTrip.uz» компанияси «Windrose» авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев—Харьков—Тошкент—Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tashkent-airport.uz»

Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун Киев—Харьков—Тошкент чартер рейси жорий йилнинг 5 август кунига белгиланган. Тошкент—Киев йўналишидаги чартер парвози эса 6 август куни амалга оширилади.

Йўловчилар авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни +998 78 140 00 00 телефон рақами орқали олишлари мумкин бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини 2 августдан 16 августга қадар хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати тасдиқланган эди. Шунингдек, Нью-Йоркдан 31 июль куни яна 256 нафар фуқаро ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар