Фарғонада 2 кишида коронавирус аниқланди, 5 нафар бемор касалликдан соғайди

Фарғона вилоятида 2 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус қайд этилганлар сони 2 тага ошиб, 328 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 5 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 324 кишига етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоиз эканлиги қайд этилган. 1 нафар бемор вафот этган. Ҳозирда 3 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 540 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирусга чалинган 39 883 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2328 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонда яна 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар