Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари 1 сентябрь куни 1 ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган фуқаро Г.С.ни қўлга олди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 24 ёшли Г.С. (аёл) вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т.ни 1500 AҚШ долларига сотишга келишиб, Фарғона шаҳар Шароф Рашидов кўчасида фарзанди учун келишилган пулдан 500 AҚШ доллари миқдордаги пулларни олаётган вақтида ушланган ҳамда ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Фото: Тергов департаменти матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Г.С. мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Aввалроқ Фарғонада алимент тўламаган ва фирибгарлик қилган қидирувдаги икки шахс қўлга олингани ҳамда Қўқонда хонадондан 50 минг долларлик тақинчоқ ва бриллиант тошларни ўғирлаган шахс қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар