Бухоро шаҳрида ЙТҲга учраган машиналар автокарвони шаҳар бўйлаб ҳаракатлантирилди (фото)

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида ЙТҲга учраган машиналар автокарвони шаҳар бўйлаб ҳаракатлантирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини ўтказиш ва йўл-транспорт ходисалари профилиактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот» куни муносабати билан 2 октябрь, жума куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, тонгданоқ Арк қурғони атрофида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар — ППХ, кунгилли йўл посбонлари сафланиб, кун давомида амалга оширилиши лозим булган ишлар хусусида топшириқларни олган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Сўнгра кун давомида йўл-транспорт ҳодисасида яроқсиз ҳолга келган автомашиналар ортилган тарғибот автокарвони шаҳар бўйлаб ҳаркатлантирилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Шунингдек, тадбир давомида ҳайдовчи кадрлар тайёрловчи «Автомотоҳаваскорлар» кўнгилли жамиятида таҳсил олаётган номзодлар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда махсус буклетлар тарқатилган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Наманганда марказий кўчалар бўйлаб автоҳалокатга учраган автомобиллар айлантирилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Андижонда ўтказилаётган «Тозалаш-антитеррор» профилактик тадбирига 2693 нафар ходим жалб этилгани маълум қилинди.

Янгиликлар