Президент қарори билан ажратилган квота асосида 6 нафар бағдодлик хотин-қиз талабаликка қабул қилинди (фото)

Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ажратилган квота асосида 6 нафар бағдодлик хотин-қиз ОТМларга талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокимлигининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилфуза Каримованинг маълум қилишича, Президентнинг қарорига мувофиқ ажратилган квоталар учун бағдодлик 100 нафар хотин-қизга бўлим томонидан тавсиянома берилган. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари якунлангач, уларнинг 6 нафари талабаликка қабул қилингани маълум бўлган.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, давлат раҳбари қарори билан ажратилган квота асосида талабаликка қабул қилинган бағдодлик хотин-қизларнинг 5 нафари Қўқон Давлат педагогика институтида, 1 нафари эса Фарғона Давлат университетида таҳсил олади.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларга тест синовисиз тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.