Ўзбекистонда ОТМларга тест синовисиз тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди

Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда АОКА хабар берди.

Унга кўра:

  • талабгорлар билан суҳбат ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклларига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;
  • рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2020/2021 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкинлиги қатъиян белгилаб қўйилди;
  • вазирлик, идора ёки йирик ҳўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар мундан мустасно) ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, тавсиянома бериш шахсан биринчи раҳбар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди;
  • суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши лозим.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошланиши ва очиқ стадионларда ўтказилиши маълум қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида 2 та фан учун 3 соат вақт ажратилади, аввалроқ ДТМ раҳбари тест синови вақти 2 соатга қисқаришини айтганди.

Янгиликлар