Наманган шаҳрида машина юкхонасида 900 дона кучли таъсир қилувчи дорини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди
Наманган шаҳрида машина юкхонасида 900 дона кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» дори воситасини олиб кетаётган «Cоbalt» ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона бошқармаси матбуот хизмати «Теz News»га хабар берди.
Таъкидланишича, Наманган вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказди.
Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги «Cоbalt» автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 150 миллион сўмлик, жами 900 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Наманганда 300 миллион сўмлик юк машинасини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Андижонда машинасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 500 млн сўмлик кийим-кечак олиб юрган шахс ушланди
- Самарқанд шаҳрида машина юкхонасида 18 мингдан зиёд пиротехника воситасини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди
- Бувайдада машинасида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган 20,2 млн сўмлик телевизорларни олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди