Туркияда ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди — видео

Торкиянинг Измир шаҳрида ўзбекистонлик қиз М.Б. 2 январь куни ўз жонига қасд қилиш мақсадида 10-қаватдан ташлаб, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Туркиянинг «Heberler.cоm» нашри маълум қилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, воқеа 2 январь куни соат 14:00 да Измир шаҳридаги Каршияка тумани Мовийшаҳар маҳалласидаги турар жойлардан бирида содир бўлган. Маълум қилинишича, у 28 ёшда бўлган ва унинг психологик муаммоси борлиги айтилган.

Ҳодисага гувоҳ бўлганлар зудлик билан полиция ва тез ёрдамни чақирган. Шундан сўнг у Бакирчай университетининг шифохонасига олиб борилган. Бироқ 28 ёшли М.Б. кўрсатилган чораларга қарамай, вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Аввалроқ Бухорода қайнатасининг фоҳишаликда айблаб, доимий зулмларига чидолмаган келин устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юбориши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Таиландда 22 ёшли ўзбекистонлик шаршарадан пастга қулаши оқибатида ҳамда Наманганда икки севишган ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида бир-бирини пичоқлаганидан сўнг қиз вафот этгани маълум қилинди.

Янгиликлар