Россияда Ўзбекистон фуқароси калтакланди – видео

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ва Ташқи миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди.

Хабарга кўра, ФМС ходимлари ўзбекистонлик эркакдан автомобиль ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилган. Аммо эркак бунинг учун паспорт етарли эканини тушунтириб, ҳужжатларни тақдим этишни хоҳламаган.

Шундан сўнг, у хонага олиб кетилган ва хизматнинг бошқа мижозлари олдида калтакланган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, калтакланганидан сўнг у дарҳол полицияга мурожаат қилиб, ҳуқуқбузарларга қарши ариза ёзган.

Қайд этилишича, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилинган эди.