Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилинди

Санк-Петербургнинг Красноселский туманида ўзбекистонлик микроавтобус ҳайдовчисига қилган шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Даарё» хабар берди.

Хабарга кўра, 30 март куни 18:00 лар атрофида тезкор ходимлар Новогорелово қишлоғи Современников кўчаси 3-уйда жойлашган квартирада тергов ўтказган. Тергов якунлангач, полиция танага оғир шикаст етказишда гумон қилинган 35 ёшли ижарачини олиб кетган.

Таъкидланишича, ушланган шахс 28 март, якшанба куни эрталаб йўловчи сифатида К-403 микроавтобусида жанжал чиқариб, ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилган. 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси қорин соҳаси ва йўғон ичакдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда тегишли моддалар билан жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи икки кунга ҳибсга олинган ва 30 мартга ўтар кечаси вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Янгиликлар